Туркманистонда дайди итлар ва мушуклар йўқ қилинмоқда

Туркманистонда дайди итлар ва мушуклар йўқ қилинмоқда

@Sirdaryo
Фото: «Хроника Туркменистана»

Туркманистон пойтахти Ашхободда дайди итлар ва мушуклар ўлдирилмоқда. Ҳайвонларни йўқ қилиш учун уй хўжаликлари ишчилари ҳамда участка полициячилари жалб қилинмоқда. Полиция ходими ёки ишчи турар-жой хўжалиги трестига кунига камида битта ёввойи ит ёки мушук мурдасини топширишга мажбур бўлмоқда, дейилади «Хроника Туркменистана»га таяниб, «Дарё»да берилган хабарда.

Пойтахт кўчаларида кечаси махсус машиналар кезиб юрибди ва улардан заҳарланган колбаса бўлаклари йўлларга отиб кетилмоқда. Ушбу ҳаракатлар натижасида йўл бўйидаги ариқлар, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари ҳайвонларнинг мурдаларига тўлиб кетмоқда ва уй-жой коммунал хўжалиги ишчилари уларни у ердан йиғиб олмоқда.

Мавзуга доир: Мутасаддилар эътиборига: Гулистон шаҳрида "даҳшатли маҳлуқлар" пайдо бўлган!

Коммунал хўжалик ишчиларидан бирининг сўзларига кўра, Ашхободда дайди кучук ва итларнинг сони кескин камайган бўлишига қарамай, ҳали ҳам кунига бир ҳайвон мурдасини топшириш режаси камайтирилмаяпти. Агар ишчи меъёрни бажармаса, унинг ойлик маошидан кунига беш манатдан ушлаб қолинади.

Мавзуга доир: Каналимиз орқали - қаровсиз, дайди итлар кўпайиши, уларни йўқотиш ечимини топиш долзарб масаласи кўтарилгани учун, вилоят санитария - эпидемиологик осойишталик маркази томонидан ташаккур билдирилди!

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йилнинг 15 февралида эгасиз ҳайвонларнинг давлат ҳимоясида экани ва улар учун махсус клиника ташкил қилиш юзасидан топшириқ берганди.

Report Page