«Маданият ва маърифат» телеканали ўқитувчилар канали бўлади

«Маданият ва маърифат» телеканали ўқитувчилар канали бўлади

@Sirdaryo
«Маданият ва маърифат» телеканали

Кеча, 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

xabar.uz'нинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканали кўрсатувларининг асосий қисми таълим-тарбия жараёнлари, ўқитувчи ва мураббийларнинг фаолиятига бағишланиши кераклигини айтди. 

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, Президент ҳудудий телерадиоканалларда ҳам мактаблар ва муаллимлар фаолиятини ёритишга кенг ўрин берилишини таъкидлади.

Жамиятимизда энг эъзозли инсон ўқитувчилар, муаллимлар бўлиши керак, — деди давлатимиз раҳбари.

Report Page