Мактаблардаги “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанлар бирлаштирилиб, ягона “Тарбия” фани жорий қилинади.

Мактаблардаги “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанлар бирлаштирилиб, ягона “Тарбия” фани жорий қилинади.

@Sirdaryo
Фото: Президент матбуот хизмати

xabar.uz'нинг маълум қилишича, мактаблардаги “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанлар бирлаштирилиб, ягона “Тарбия” фани жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни ўтган йиғилишда айтган.

“Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур”, деган давлат раҳбари.
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, мактабларга буюк алломалар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур саркардаларнинг номлари берилади.

Мактаб ҳаёти, фидойи ўқитувчилар ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, спектакль ва видеороликлар яратилади.

Report Page