Ўзбекистон чемпионатида Гулистон тумани футбол жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллашди.
@SirdaryoЖиззах вилояти, Ғаллаорол шаҳрида БЎСМ ва ИБЎСМда шуғулланаётган 2005 йилда туғилган ўқувчи-спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётганлиги, унда Сирдарё вилояти шарафини Гулистон тумани футбол жамоаси ҳимоя қилаётганлиги ҳақида куни кеча хабар бериб ўтган эдик.
Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Гулистон тумани футбол жамоаси Ўзбекистон чемпионатида муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллашди.