Гулистон тумани футбол жамоаси Ўзбекистон чемпионати мусобақаси финалида!
@SirdaryoЖиззах вилояти, Ғаллаорол шаҳрида БЎСМ ва ИБЎСМда шуғулланаётган 2005 йилда туғилган ўқувчи-спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матубот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ушбу мусобақада иштирок этаётган Сирдарё вилояти, Гулистон тумани футбол жамоасининг натижалари қуйидагича қайд этилган:
Сирдарё вил - Навоий вил 3:2;
Сирдарё 0:0 (6:5) Фарғона;
Сирдарё вил - Самарқанд вил 2:1.
Сирдарё вилояти футбол жамоаси финалда.