Боёвутдаги ҳолатлар нега очиқланмади?

Боёвутдаги ҳолатлар нега очиқланмади?

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Аввалроқ, каналимиз орқали Боёвут туманидаги эпидемиологик вазият хусусида туман СЭОМ бош врачи Раббимқул Хатамовнинг брифингдаги баёноти (видео) эълон қилинганди.

Брифинг давомида Р.Хатамов томонидан коронавирус пандемияси даврида Боёвут туманида амалга оширилган муҳим вазифалар тўғрисидаги ишлар хусусида таништирилди.

Фото: Видеодан скриншот

Бироқ, брифинг давомида кўпчиликни қизиқтириши ва берилиши мумкин бўлган асосий (тахминий) саволлардан бири очиқ қолган: ҳудудда қанча беморлар рўйхатга олинганлиги ва шу кунга қадар қанчаси соғломлаштирилганлиги хусусида биронта рақамлар очиқланмаган (айтилмаган)!

Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, демак Боёвут тумани ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалмаган(!?)

Шу ўринда ушбу хулосани инкор этувчи, Боёвут тумани ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишига оид (фақатгина бизга маълум бўлганларини) айрим ҳолатларни биргаликда эслаб ўтамиз:

ССВ: Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши ҳолатлари мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда кузатилмоқда. Хусусан, Боёвут туманида ҳам қайд этилган
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарё вилоятининг олти ҳудуди аҳолиси орасида қайд этилган (ҳудудлар кесимида рақамлар)
Расман: СЭО агентлиги томонидан 26 июндан Гулистон шаҳри "қизил", Боёвут ва Ховос туманлари эса "сариқ" ҳудуд этиб белгиланганлиги маълум қилинди
Сирдарё вилояти бўйича аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллалар кесимида тақдим қилинди
Расман: Гулистон шаҳри, Сайхунобод туманлари “қизил” ва Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари “сариқ” ҳудудларга ажратилди
Бугун коронавирусдан соғайиб уйига кузатилганлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Улар Сирдарё вилоятининг беш ҳудудидан ва қўшни Тожикистон Республикасидан

Ўйлашимизча, ўтказилган брифингнинг асосий мақсадларидан бири бу - коронавирус пандемияси даврида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига аниқ, ишончли маълумотларни, шунингдек юқорида айтиб ўтганимиздек асосан ҳудуддаги ҳолатларга оид фактлар, рақамларни айтиб ўтилиши мақсадга мувофиқ саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Ховос тумани СЕОМ бош шифокори Рустам Исоқов иштирокида ўтказилган брифингларда бу каби (ҳудудда қанча беморлар рўйхатга олинганлиги ва шу кунга қадар қанчаси соғломлаштирилганлиги) рақамлар айтиб ўтилганди.

Юқоридагилардан хулоса қилиб, сўнгги сўз ўрнида биз ҳам ўз саволимизни йўлламоқчимиз:

Боёвутдаги ҳолатлар нега очиқланмади?

Report Page