Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарё вилоятининг олти ҳудуди аҳолиси орасида қайд этилган (ҳудудлар кесимида рақамлар)

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар Сирдарё вилоятининг олти ҳудуди аҳолиси орасида қайд этилган (ҳудудлар кесимида рақамлар)

@Sirdaryo
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёнинг 180 дан ортиқ давлатларида коронавирус инфекциясининг янги типи бўйича мураккаб эпидемик вазият сақланиб қолмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январидаги “Ўзбекистон Республикасида коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 февралдаги топшириғи ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 31 январидаги  38-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тегишли эпидемиологик чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Бу борада эса Сирдарё вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилиб, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев раҳбарлигида махсус штаб ташкил этилиб (СОVID-19) коронавирус инфекциясини Сирдарё вилоятига кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш мақсадида профилактик чоралар кўриляпти. Белгиланган тартиб асосида карантин чора-тадбирлари ҳам ташкил этиляпти.

Аммо, лекин баъзи бир инсонларнинг бепарволиги, белгиланган карантин қоидаларига ўз вақтида амал қилмаслиглари, сабабли ва сабабсиз у шаҳардан бу шаҳарга, у ҳудуддан бу ҳудудга ўтишлари натижасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблашишга, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ касалликлар сонини янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.

 Шу тадбирлар натижаси ўлароқ, тадбир бошидан буён 21016 нафар фуқаро, шундан 1300 нафари шифохоналарда, 2135 нафари махсус муассасаларда, 3388 нафари уй кузатувига 3388, уй кузатувида бўлганларнинг 14193 нафар оила аъзолари кузатувга олинди.

 Кузатувга олинганларнинг 18860 нафари, яъни шифохона кузатувида бўлган 1158 нафар фуқаро, махсус муассасаларда кузатувда бўлган 1965 нафар фуқаро, уй кузатувида бўлган 3007 нафар фуқаро, уй кузатувда бўлган фуқароларнинг 12730 нафар оила аъзолари кузатувдан чиқарилди.

Айни вақтда тиббий кузатувда қолган фуқаролар сонини 2156 нафарни ташкил этиб, улардан 142 нафари шифохоналарда,170 нафари махсус муассасаларда, 381 нафар фуқаро ва уларнинг 1463 нафар оила аъзолари кузатувда бўлиб турибди.

Лекин шундай бўлсада, юқорида келтирилган ҳолатлар у шаҳардан бу шаҳарга ўтишлари сабаб 151 нафар фуқарода COVID-19 касаллиги белгилари аниқланди. Ҳудудлар кесими бўйича айтадиган бўлсак аниқланган 151 нафар беморлардан 26 нафари Фарғона вилоятидан, 14 нафари Тошкент вилоятидан, 13 нафари Самарқанд вилоятидан, 10 нафари Наманган вилоятидан, 6 нафари Жиззах вилоятидан, 3 нафари Бухоро вилоятидан, 2 нафари Сурхондарё вилоятидан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафар Қорақалпоғистон республикасидан, 9 нафари Тожикистон республикасидан, 3 нафари Россия давлатидан, 2 нафари Қирғизистон республикасидан.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Сирдарё вилояти аҳолиси ичида ҳам ушбу инфекция билан боғлиқ 60 (35 нафар эркак, 25 нафар аёл) та ҳолат, шундан 25 нафари Хавос туманида, 13 нафари Гулистон шаҳрида, 7 нафари Янгиер шаҳрида, 7 нафари Боёвут туманида, 5 нафари Сайхунобод туманида, 2 нафари Сирдарё туманида, 1 нафари Оқолтин туманида яшовчи фуқаролар орасида қайд этилди.

 Ушбу касалланган фуқароларнинг 96 нафари (63,5%) хорижий давлатлардан келган, юк ташувчи шофёрлар бўлса, 55 нафари эса (36,5%) маҳаллий аҳоли вакиллари ҳисобланади.

 Шу ўринда сизни яна огоҳлантирамиз. Республикамизда қолаверса вилоятимизда жорий этилган карантин қоидаларига амал қилинг. Сабаб ва бесабаб кўчага чиқманг. Ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини ўйланг. Сизнинг соғлигингиз ҳамма нарсадан муҳим. Жорий этилган карантин чора-тадбирлар, вирусга қарши олиб борилаётган саъйи ҳаракатимизнинг барчаси Сизни ва Сизни яқинларингизни соғлиғини ўйлаб қилинмоқда.

✔️Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

 ✔️Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

 ✔️Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!

 ✔️Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

 ✔️Одамлар олдида йўталганда ёки аксирганда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

 ✔️Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан мулоқот қилишдан чекланинг!

 ✔️Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилинг!

 Шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Сизда COVID-19 коронавируси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Call марказининг 1003 рақамига ёки Гулистон тез тиббий ёрдам негизида ташкил этилган Call марказининг 67-226-10-03 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page