Сирдарёда аҳоли орасида нечи нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги маълум бўлди

Сирдарёда аҳоли орасида нечи нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги маълум бўлди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда Сирдарё телеканали "Юзма юз" кўрсатувининг бугунги 6 июль кунги эфирга берилган навбатдаги сонида Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Жўрабек Ҳасанов томонидан маълум қилинди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

"Бугунги кунда вилоятимизда 80 нафар аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлик ҳолати аниқланган бўлса, шундан 30 нафари соғайиб ҳозирги кунда уй шароитида тиббий кузатувга олинган бўлса - қолган 50 нафари Тошкент шаҳридаги шифохоналарда даволанмоқда", - дейди Жўрабек Ҳасанов.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек 2 июль ҳолатига вилоятда жами 65 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан зарарланганлиги, шундан 27 нафари соғайиб, қолган 38 нафари Тошкент шаҳрида белгиланган даволаш профилактика муассасаларида даволанаётганлиги маълум қилинган эди. Бундан кўриниб турибдики, яна 15 кишида аҳоли орасида янги беморлар аниқланган.

P.S.: Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Report Page