Вилоят прокуратураси: “Sirdaryo xabarlari” телеграм каналида берилган ҳақиқатга мос келмайдиган хабар юзасидан.

Вилоят прокуратураси: “Sirdaryo xabarlari” телеграм каналида берилган ҳақиқатга мос келмайдиган хабар юзасидан.

@Sirdaryo
Фото: prokuratura.uz

Жорий йилнинг 1-июль куни “Муҳаммад ал-Хоразмий” номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультети иккинчи босқич талабаси А.Ш. 28 июнь куни тунгги соат 3:45ларда номаълум икки фуқаро томонидан ўз хонодонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилган. Натижада А.Ш. воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизматига таяниб, xabar.uz' хабар бермоқда,-деб “Sirdaryo xabarlari” телеграм каналида берилган ҳақиқатга мос келмайдиган хабар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

2019 йилнинг 28 июнь куни соат 08:45 ларда Гулистон шаҳар, Обод-Юрт маҳалласи, 35-уй, 3-хонадонда 03.11.1997 йилда туғилган фуқаро Ш.А.О ўғлининг мурдаси ўткир тиғли жисм билан танасининг бўйин, қўл, олд ва орқа кўкрак қафаси соҳаларига кўплаб санчиб тешиб кирган жароҳатлар билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокурори томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, 30.09.2001 йилда туғилган Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Обод-юрт маҳалласи, 35-уй 3-хонадонда яшаб келган Р.Г.О. қизи 2019 йил 28 июнь куни тунги соат 03:00 да яшаш хонадонининг балконида акаси 1997 йилда туғилган Ш.А.О. ўғли билан келиб чиққан ўзаро келишмовчилик негизида стол устида турган ошхона пичоғи билан уни баданига бир неча марта уриб, ўлдирганлиги аниқланди.

Фуқаро Г.Р. қонунда белгиланган тартибда гумон қилинувчи тариқасида ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page