Гулистонлик ТАТУ талабаси ёзги таътил вақтида ўз уйида босқинчилик қурбони бўлди

Гулистонлик ТАТУ талабаси ёзги таътил вақтида ўз уйида босқинчилик қурбони бўлди

@Sirdaryo
Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультети иккинчи босқич талабаси А.Ш. 28 июнь куни тунгги соат 3:45ларда номаълум икки фуқаро томонидан ўз хонодонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилган. Натижада А.Ш. воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизматига таяниб, xabar.uz' хабар бермоқда.

Айни вақтда Сирдарё вилояти Гулистон туман ИИБ томонидан қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

А.Ш. 1997 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, 2017 йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент aхборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультетининг «Компьютер инжиринги» йўналиши 1-босқичига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. А.Ш. шу факультетда ўқиши давомида ўзини ижобий томондан кўрсата олган, курсдошлари орасида ҳурмат қозонган, фанларни яхши баҳоларга ўзлаштириб келган. Шу билан бирга, мобиль иловалар яратиш, веб-дизайнерлик, компьютер графикаси каби тўгаракларда қатнашиб келган. Шунингдек, у яқин кунларда IELTS сертификатини олиш учун синов имтиҳонига тайёргарлик кўриб келаётган эди.

Тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти марҳум оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради, дейилади университет хабарида.

Report Page