Аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга доир амалга оширилаётган ишлар ҳақида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қўшимча маълумотлар берилди

Аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга доир амалга оширилаётган ишлар ҳақида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан қўшимча маълумотлар берилди

@Sirdaryo
Фото: Архив

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғулом Примов республикамизда карантин чора-тадбирлари жорий этилгандан буён вилоятда 142 ҳолатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати кузатилганлигини Sirdaryo xabarlari'га маълум қилган эди.

Суҳбатимиз давомида Ғулом Примов вилоят аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида ташкилот ва муассасаларга 80 тадан ортиқ тана ҳароратини ўлчаш учун пирометрлар, 313000 тадан ортиқ ниқоб, 243000 дона резина қўлқоп, 3500 тадан ортиқ антисептик восита, 8800 тадан ортиқ махсус кийим-бош, 2000 тадан ортиқ махсус кўзойнаклар берилганлигини маълум қилди.

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг бевосита раҳбарлиги остида вилоят аҳолисини коронавирус хавфидан ҳимоя қилиш мақсадида, вилоят бюджетидан ажратилган 280 миллион сўм маблағ ҳисобига дезинфекция ишларини ўтказиш учун 3718000 килограмм гипохлорит кальций олиб келинди ва тарқатилган бўлиб, 11984 килограмм гипохлорит кальций дезинфекция воситаси захираси вилоятда яратилган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ушбу вирус хавфини камайтириш мақсадида Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан деҳқон бозорларида, автотранспорт воситаларида, умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим муассасаларида, ташкилотлар ва муассасаларда, умумий овқатланиш, савдо шохобчаларда, кўп қаватли уйларда,  хонадонларда ва кўчаларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилиши баробарида оммавий-ахборот воситалари орқали санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда, маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, рангли эслатма материаллари тарқатилмоқда.

 Ёки бўлмаса “Сардоба” сув омборида юзага келган техноген оқибатларини бартараф этиш учун юртимизнинг турли ҳудудларидан жалб этилган қурувчиларни ҳар хил юқумли ва ўткир ичак ҳамда коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида даволаш профилактика муассасаларидан ва шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда санитария эпидемиология осойишталиги марказларидан тиббиёт ходимлар бириктирилиб, ташкил этилган вақтинчалик тиббий пунктлар зарур дори-дармон воситалар ва тиббий асбоб ускуналар билан таъминланди.

 Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларига 20 тадан ортиқ тана ҳароратини ўлчаш учун пирометрлар, 20000 тадан ортиқ ниқоб, 10000 дона резина қўлқоп, 200 тадан ортиқ антисептик воситаси, 200 тадан ортиқ махсус кийим-бош, 50 тадан ортиқ махсус кўзойнаклар берилди.

Талафот кўрган туман майдонларида дезинфекция ишларини ўтказиш учун 3828 килограмм гипохлорид кальций, 300 килограмм хлорактив ҳамда бўғимоёқлиларга қарши дезинсекция тадбирларини ўтказиш учун 24 литр дефендер, 27 литр эктадион, 14 литр бромадиолон тарқатилди.

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли ва автотранспорт воситаларини кириш-чиқишларини назорат этиш учун 6 та блок постлар ташкил қилинди.

Бундан ташқари карантин даврида рухсат этилган тадбиркорлик субъектлари ва корхоналарга карантин талаблари бўйича эслатмалар етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда, вилоятдаги Ховос тумани “қизил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудга ўтказилди, Гулистон шаҳри эса сўнги кунларда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланишлар ҳолати кўпайганлиги учун “қизил” ҳудудга киритилди.

Бир сўз билан айтганда коронавирус хавфи сизни бизни кутиб турмайди. У исталган бир пайтда бизга юқиши мумкин. Аввало ўзимизни бу хавфдан ҳимоя қилишимиз лозим. Ана шунда нафақат ўзимизни балки яқин қариндош ва таниш билишларимизни бу хавфдан ҳимоя қилган бўламиз.

Report Page