Сирдарё вилояти аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатига оид барча рақамлар очиқланди

Сирдарё вилояти аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатига оид барча рақамлар очиқланди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғулом Примов республикамизда карантин чора-тадбирлари жорий этилгандан буён вилоятда 142 ҳолатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати кузатилганлигини Sirdaryo xabarlari'га маълум қилди.

Ғулом Примовнинг сўзларига кўра, республикамизда карантин чора-тадбирлари жорий этилгандан буён вилоятда 142 ҳолатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати кузатилган. Шундан 50 нафари вилоят аҳолиси, 15 нафари бошқа вилоятлардан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан, 77 нафари эса Сирдарё божхона пости орқали кириб келган фуқароларда қайд этилган. Ушбу беморлардан 28 нафари соғайган ва 22 нафар Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида даволанмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Маълум бўлишича, тадбир бошидан буён вилоятга эпидемиологик нохуш ҳудудлардан кириб келган ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган 20413 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган.

2020 йил 27 июнь ҳолатига айтадиган бўлсак вилоятга хорижий давлатлардан ва Тошкент шаҳридан кириб келган ҳамда унинг оила аъзолари жами   1797 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган бўлиб шундан 108 нафари шифохонада, 50 нафар эса махсус муассасада, 344 нафари уй (уй кузатувида бўлганларнинг 1295 нафар оила аъзолари) кузатувда турибди.

Олиб борилган тарғибот ишлари, кўрилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ тиббий кузатувда бўлган 18616 нафар фуқарони соғломлаштиришга эришдик. Улардан 1135 нафари шифохонадан, 1965 нафари махсус муассасалардан,  2952 нафари уй (уй кузатувида бўлганларнинг 12564 нафар оила аъзолари) кузатувидан яъни тиббий назоратдан чиқарилди.

Шу кунгача тиббий кузатувда бўлган 51148 нафар фуқаролардан Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва ОИТСга қарши кураш марказлари қошидаги вирусология лабораториялари томонидан намуналар олинган. Қолаверса, коронавирус инфекциясини аниқлаш учун вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказида 30401 та тест захиралари яратилди. 

Вилоятга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган 10 та ИВЛ (сунъий нафас бериш аппарати) аппарати вилоятга келтирилди. Шундан 4 таси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 4 таси вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига, 2 таси вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Гулистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони ҳақида маълумот берилган эди.

Report Page