Коррупцияга қарши кураш давом этмоқда

Коррупцияга қарши кураш давом этмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Бугун коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни комиссия раиси, вилоят прокурори Р.Машарипов бошқарди. Комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 йилдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5052-сонли Фармонига асосан Меҳнат органлари ходимлари таркибий қисми кенгайтарилиб, қўшимча иш ўринлари яратилиб, вилоят ва ҳудудий бўлимлари маъмурий бинолари замонавий кўринишда таъмирланиб, компьютер ва бошқа техника воситалари билан таъминланган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Барча шароитлар яратилганлигига қарамасдан ишсиз фуқароларни аниқлаш, иш ўринлари яратилишини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмасдан, ўзлари ихтиёрий равишда турли ташкилотларга ишга жойлашган фуқароларни гўёки марказга иш сўраб мурожаат қилганликлари ва марказ томонидан ишга жойлаштирилганлиги ҳақида фуқароларнинг номидан сохта аризалар ёзилиб, қалбаки ишсизлик варақалари ва сохта йўлланмалар тайёрланиб, ташкилотлардан фуқароларнинг ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги буйруқлари олиниб, тўпланган ҳужжатларга қўшиб мансаб сохтакорлиги, таъмагирлик ва бошқа жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Жумладан, 2020 йил 24 июн куни фуқаро Ашурметованинг аризасига асосан ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Боёвут тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишловчи Ж.Саюпов хизмат хонасида Ашурметовадан 300 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан комиссия аъзолари ва мутасадди раҳбарларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page