Менинг нафсим балодур...

Менинг нафсим балодур...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш билан боғлиқ бир қатор ишлар амалга оширилиб келаётган бир пайтда, афсуски орамизда ўз лавозимин суистеъмол қилиб келаётганлар ҳам учрамоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 24 июнь куни ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Ховос туманида яшовчи фуқаро «А.Л.С»нинг аризасига бинан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази Меҳнат ҳуқуқи инспектори ёрдамчиси, 1988 йилда туғилган Саюпов Джахонгир Мамарасулович Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасига хамширалик лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдорда пора олаётган вақтга қўлга олинди.

Бундан ташқари, Дж.Саюпов Боёвут туманида яшовчи яна бир фуқаро «И.М.»дан Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмасига хамширалик лавозимига ишга киритиш учун ҳамкасби, Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази Жамоат ишлари мутахассиси ёрдамчиси 1986 й.т. Пўлатов Асқар Абдуғаниевичнинг имкониятлари орқали аввал ҳам 300 АҚШ доллари миқдорда пора олганлик ҳолати аниқланди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Олиб борилган тадбир давомида Дж.Саюпов жорий йилнинг 18 июнь куни Боёвут туманида яшовчи яна бир фуқаро «Х.Л.А»дан Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмасига фаррошликка ишга жойлаштиришга амалий ёрдам бериш учун 2,4 млн. сўм миқдорида пул олганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ томонидан Дж.Саюпов ва А.Пўлатовга нисбатан ЎзРЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики фақатгина жиноий қонунчиликни оғирлаштириш йўли билан бу салбий иллатга қарши курашиб бўлмайди. Бу иллатни енгиш учун биринчи навбатда раҳбар ҳодимларнинг масъулияти ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.

Report Page