Давлат тест марказида қўнғироқлар маркази иш бошлади

Давлат тест марказида қўнғироқлар маркази иш бошлади

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Ҳурматли абитуриентлар ва ота-оналар!

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан Давлат тест марказида қўнғироқлар (мурожаатлар) маркази ташкил этилди.

Фуқаролар қабул жараёни билан боғлиқ қизиқтирган барча саволларига 1195 қисқа рақами орқали боғланиб, батафсил жавоб олишлари мумкин.

Марказнинг иш режими:

* душанбадан жумагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;

* шанба – соат 9:00 дан 17:00 гача;

* якшанба – соат 9:00дан 12:00 гача;

* тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек куни кеча 20 июнь кунидан бошлаб 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди. Шунингдек, қабулнинг биринчи кунида энг кўп ҳужжат топширилган ОТМлар (республика бўйича жадвал) маълум қилинган эди.

Унга кўра, қабулнинг биринчи кунида республика бўйича жами 14 524 нафар, шундан Сирдарё вилояти бўйича:

  • Гулистон давлат университети – 380 нафар;
  • Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиали - 14 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган эди.

Report Page