Қабулнинг биринчи кунида энг кўп ҳужжат топширилган ОТМлар маълум бўлди (республика бўйича жадвал)

Қабулнинг биринчи кунида энг кўп ҳужжат топширилган ОТМлар маълум бўлди (республика бўйича жадвал)

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ОТМ лар бўйича қабул

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 июнь кунидан бошлаб 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди.

Маълум қилинишича, қабулнинг биринчи кунида республика бўйича жами 14 524 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

  • Aндижон давлат университети – 844 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети - 736 нафар;
  • Самарқанд давлат университети – 663 нафар;
  • Наманган давлат университети – 550 нафар;
  • Термиз давлат университети – 532 нафар;

Сирдарё вилояти бўйича:

  • Гулистон давлат университети – 380 нафар;
  • Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиали - 14 нафар.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (20 июл куни ҳам) Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Report Page