Сайхунобод туманида жорий йилнинг 7 июнь куни “Иттифоқ” маҳалласида бўш турган масжид биносидан ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманида жорий йилнинг 7 июнь куни “Иттифоқ” маҳалласида бўш турган масжид биносидан ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Сектор ҳудудидаги кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 2-сектор ҳудудидаги “Иттифоқ” маҳалласида бўш турган адлия бошқармасидан рўйхатидан ўтказилмаган, фойданилмаётган масжид биносини кутубхона қилиш мақсадида ташаббускор, фуқаро Дадахонов Латифхон топилиб, унга “ноль” қийматда ажратиб берилди, ушбу бинода 100 млн. сўмлик кутубхона ташкил этилиб, унда 1000 дан ортиқ китоблар жамланди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Режалаштирилган қамров сони кунига 20-30 киши.

Йиллик хизмат кўрсатиш қуввати 9000 киши.

Мавзуга доир: Сайхунобод туманида жорий йилнинг 7 июнь куни учта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Вилоят прокурори томонидан ушбу кутубхонага 200 дан ортиқ китоблар совғи қилинди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Бундан ташқари, бинода ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус йўналишлари ташкил этилди.    

Фото: Вилоят прокуратураси

Хусусан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун 2 та стол тенниси, шашка ва шахмат, спорт анжомлари олиб келинди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Бундан ташқари, бинода аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида компьютер хонаси очилди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Шунингдек, бинода хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик цехи ташкил қилиниб, 12 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. 

Вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page