Сайхунобод туманида жорий йилнинг 7 июнь куни учта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманида жорий йилнинг 7 июнь куни учта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Исломбек Бехруз” хусусий корхонасига қарашли “Yulduzcha” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси (раҳбари-Файзуллаева Гулчехра) жорий йилнинг 7 июнь куни очилиш маросими ўтказилди. “Yulduzcha” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси 100 ўрин лойиҳа қувватига эга.

Фото: Вилоят прокуратураси

“Yulduzcha” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун жами 5116,0 млн. сўм маблағ сарфланди, шундан 3180,0 млн. сўм имтиёзли кредит “Асака банк” томонидан маблағ ажратилган.

Фото: Вилоят прокуратураси

Шунингдек, Бахмалсой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Темурбек Шахризода” МЧЖга қарашли “Shahrizoda” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси (раҳбари-Маматқулова Мавлуда) жорий йилнинг    7 июн куни очилиш маросими ўтказилди. “Shahrizoda” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси 100 ўрин лойиҳа қувватига эга.

“Shahrizoda” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун жами 4737,0 млн. сўм маблағ сарфланди, шундан 3180,0 млн. сўм имтиёзли кредит “Асака банк” томонидан маблағ ажратилган.

Фото: Вилоят прокуратураси

Бундан ташқари, Янги хаёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Шахзода Кумуш” МЧЖга қарашли “Kumush” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси (раҳбари-Бойманов Хуршид) жорий йилнинг 7 июн куни очилиш маросими ўтказилди. “Kumush” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси 90 ўрин лойиҳа қувватига эга.

Мавзуга доир: Сайхунобод туманида жорий йилнинг 7 июнь куни “Иттифоқ” маҳалласида бўш турган масжид биносидан ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Kumush” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун жами 3714,0 млн. сўм маблағ сарфланди, шундан 2200,0 млн. сўм имтиёзли кредит “Асака банк” томонидан маблағ ажратилган.

“Шахзода Кумуш” МЧЖга қарашли “Kumush” номли давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилишдан олдинги холати қаровсиз Маданият уйи бўлиб тадбиркор Бойманов Хуршид ушбу қаровсиз жойни замонавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этди. 

Вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page