Гулистон давлат университети талабаси Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли яна бир нуфузли халқаро олимпиада совриндори бўлди

Гулистон давлат университети талабаси Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли яна бир нуфузли халқаро олимпиада совриндори бўлди

@Sirdaryo
Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли

2020 йилнинг март ойида Туркманистон Республикасининг Халқаро гуманитар ва ривожлантириш университети ташаббуси билан олий таълим муассасалари талабалари учун халқаро “3-очиқ математика олимпиадаси” бўлиб ўтди. Бу йилги олимпиада онлайн тарзда ташкил этилди. Ушбу олимпиада олий таълим муассасаларининг 1-4 босқич бакалавриатура йўналиши талабалари ўртасида ўтказилиб, унда Гулистон давлат университети вакиллари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Гулистон давлат университети матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мавзуга доир: Гулистон давлат университети талабаси халқаро олимпиада ғолиблигини қўлга киритди

Гулистон давлат университетининг Физика-математика факультети “Математика” йўналиши 1-босқич талабаси Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли илмий раҳбари “Математика” кафедраси катта ўқитувчиси Ж.Маматов ҳамроҳлигида ушбу олимпиадада иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритди.

Олимпиада натижаларини юклаб олиш

Report Page