Гулистон давлат университети талабаси халқаро олимпиада ғолиблигини қўлга киритди

Гулистон давлат университети талабаси халқаро олимпиада ғолиблигини қўлга киритди

@Sirdaryo
Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли

2019 йилнинг ноябрь ойида Россия Федерациясининг Новосибрск давлат университетида халқаро “Сибир математика олмипиадаси” бўлиб ўтди. Ушбу олимпиада олий таълим муассасаларининг 1-4 босқич бакалавриатура йўналиши талабалари ўртасида ўтказилиб, унда Гулистон давлат университети вакиллари ҳам иштирок этишди.

Гулистон давлат университетининг Физика-математика факультети “Математика” йўналиши 1-босқич талабаси Ахадов Абдушукур Ўткир ўғли илмий раҳбари “Математика” кафедраси катта ўқитувчиси Ж.Маматов ҳамроҳлигида ушбу олимпиадада иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Гулистон давлат университети матбуот хизмати


Report Page