Сирдарё вилоятида оммавий тарзда ўтказилаётган “Эко ҳашар” дарахт экиш акциясида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари К.Собиров ҳам фаол иштирок этмоқда
@SirdaryoАввал хабар берганимиздек, бугун, 29 февраль куни эрта тонг билан Сирдарё вилояти бўйлаб "Кўчат экиш акцияси"га старт берилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари К.Собиров ҳам акция доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиб, маҳорат машғулотларини ўтаб берди.