Вилоятимиз бўйлаб 40 мингдан зиёд ҳашарчилар иштирокида "Кўчат экиш акцияси"га старт берилди. Акция давомида 1 миллион кўчат экиш назарда тутилган...
@SirdaryoБугун, 29 февраль куни эрта тонг билан Сирдарё вилояти бўйлаб "Кўчат экиш акцияси"га старт берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
"Акция доирасида вилоятимиз бўйлаб 40 мингдан зиёд ҳашарчилар иштирокида 1 миллион кўчат экиш назарда тутилган", - дейилади ахборот хизматининг хабарида.