Маъмурий суд яна бир фуқарога енгиллик берди.

Маъмурий суд яна бир фуқарога енгиллик берди.

@yangihayot_gazetasi

Сайхунобод туман маъмурий судида фуқаро Б.Сарибаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 05 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарларда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги №994-сонли Қарорининг талабини бузиб, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб, 2020 йил 16 январь куни ўз бошқарувидаги “Дамас” русумли давлат рақам белгиси 20 В 103 ЕА бўлган автомашинасида бир нафар йўловчига лицензиясиз хизмат кўрсатганлиги Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1763-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Судда Б.Сарибаев, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам у 2020 йил 16 январь куни ўз бошқарувидаги “Дамас” русумли давлат рақам белгиси 20 В 103 ЕА бўлган автомашинасида лицензиясиз бир нафар йўловчига пуллик хизмат кўрсатиб, уни 3.000 сўмдан пул эвазига Сайхунобод тумани ҳудудида олиб кетаётган вақтида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, у ҳозирда қилган ишидан пушаймон бўлиб, 2020 йил 03 февраль куни йўловчиларни автомобилларда ташиш учун қонуний тарзда лицензия олганлигини, бошқа бундай холат такрорланмаслигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берди. Суд, иш ҳужжатларини текшириб, Б.Сарибаевнинг кўрсатуви ҳамда ишдаги ҳужжатларга баҳо бериб, Б.Сарибаев Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасидан 2020 йил 03 февраль куни йўловчиларни ташиш учун қонуний тарзда лицензия олганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1763-моддаси билан тўпланган маъмурий ишни Ўзбекистон Республикаси МЖтК 271-моддасининг 11-бандига асосан ҳаракатдан тугатишни лозим топади. Б.Сарибаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1763-моддаси билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтК 271-моддасининг 11-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди.

Ж.Махкамов,

Сайхунобод туман маъмурий суди раиси

Батафсил: https://telegra.ph/sn-02-29-6

Каналга уланиш: 👇👇https://t.me/yangihayot_gazetasi

Report Page