"Ласетти" олиб бераман деб, 10.000 долларни "еб кетди"

"Ласетти" олиб бераман деб, 10.000 долларни "еб кетди"

@yangihayot_gazetasi

34 ёшли Дониёр А. таниши 37 ёшли Мақсуда У.га “Ласетти” русумли автомобиль харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган. Шу баҳона у аёлдан 10.000 АҚШ доллари олган ва ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Бу ҳақда darakchi.uz хабар бермоқда. Ушбу факт асосида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди. Энди бунисига эътибор беринг: Прокуратура органларидан келиб тушган хабарга кўра, 50 ёшли Дониёр М. 54 ёшли Олимбек Н.га уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган. Ўз “хизматлари” учун у 4.200 АҚШ доллари олган, аммо, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди. Б.ТЎРАҚУЛОВ, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ бўлинма бошлиғи.

Батафсил: https://telegra.ph/sn-02-26-5

Каналга уланиш: 👇👇https://t.me/yangihayot_gazetasi

Report Page