«Нархоз» қошида боғча ва мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

«Нархоз» қошида боғча ва мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

@yangihayot_gazetasi

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига давлат-хусусий шерикчилиги асосида Университет қошида мактабгача таълим муассасаси, ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш вазифаси юкланади. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда университетда таянч докторантура учун қабул параметрларини икки мартага оширилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таклифига мувофиқ Васийлик кенгаши таркибига кирган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларида университетнинг соҳага оид тегишли кафедралари филиалларини ташкил этишга розилик берилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Университетда ўқиш учун қабул қилинган хорижий талабалар, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий-назарий маърузалар ўқиш, дарс машғулотларини олиб бориш учун таклиф этиладиган чет эллик профессор-ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини давлат божларини тўлашдан озод этган ҳамда консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда берилиши ва узайтирилишини, Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Батафсил: https://telegra.ph/sn-02-25-2 Каналга уланиш: 👇👇https://t.me/yangihayot_gazetasi

Report Page