МЕҲР ВА МУРУВВАТ ИФОДАСИ
@SirdaryoAdminЖисмоний имконияти чекланган, турли сабабларга кўра ногирон бўлиб қолганларнинг жамиятга қўшилиши учун шароит яратиб бериш, атрофдагиларнинг уларга нисбатан меҳр-оқибатли бўлишини таъминлаш, рағбатлантириш жамиятнинг комиллик даражасини белгилаб беради.
Сирдарё туман адлия бўлимига фуқаро С.Элмурадова ариза билан мурожаат килиб 1 гуруҳ ногирони эканлиги, 4 ойдан буён ногиронлар учун арава ололмаётганлигини, ногиронлар аравасини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Бўлим томонидан ариза қаноатлантирилиб, ногиронлар учун арава С.Элмуродованинг уйига етказиб берилди.
Сирдарё туман Адлия бўлими
© "Сирдарё Хабарлари" канали, 2018
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Маълумотдан фойдаланиш шартлари
Телефон: (+998 94/95) 511-5402