Ширин шаҳрида “Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди
@SirdaryoAdminШирин шаҳрида 2018 йил 19 сентябрь куни ишсиз аёлларни ва ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.
Ширин шаҳрида 2018 йил 19 сентябрда шаҳар прокуратураси, Ширин шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Ширин шаҳар ўрта-махсус касб-хунар таълими, Ёшлар Иттифоқи Ширин шаҳар Кенгаши билан хамкорликда, олий ўқув юртлари ва касб-хунар коллежлари битирувчилари, Қуролли кучлардан захирага бўшатилган, жазони ўташ муассасаларидан озод этилган ва хорижий давлатлардан қайтган мехнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” махсус ихтисослаштирилган ярмаркаси Ширин шахридаги Ёшлар хиёбонида 2018 йил 19 сентябр куни соат 16-00 дан 18-00 гача бўлиб ўтди.
Ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси – тадбирига 15 та корхона ва ташкилотлар, Тикувчилик цехлари, Қурилиш бўйича МЧЖ, Метал заводлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари, жами 185 та иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркасида қатнашдилар.
Корхона ва ташкилотларда 69 та, Тикув цехлари 50 та, “Шохрух Демирбек” МЧЖ 30 та “Акфа ром" ишлаб чиқариш 4 та, мавсумий ва жамоат ишларига 30 та бўш иш ўринлари мавжуд.
Ярмарка натижаларига кўра жами 20 нафар ишсиз фуқароларга йўлланмалар берилди.
Йўлланма олганларнинг 3 нафари ташкилотларга, 12 нафари тикув фабрикасига, 5 нафари жамоат ишлари юборилди. Шундан 18 нафари аёлларни ташкил этади.
Ширин шаҳар ҳокимлиги
Матбуот хизмати
© "Сирдарё Хабарлари" канали, 2018
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Маълумотдан фойдаланиш шартлари
Телефон: (+998 94/95) 511-5402