Оқолтинлик ёшлар: "Спорт соҳасида эришаётган ютуқлар!"
https://t.me/SirdaryoСирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Оқолтин тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан "Ёшлар ҳафталиги" доирасида 2018 йил 18 сентябр куни Оқолтин тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг футбол туридан 2005-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақалар муросасиз ва шиддатли бўлиб ўтди
Мусобақа натижаларига кўра:
I-ўрин “Оқолтин нур ” жамаоси;
II-ўрин “Сардоба” жамаоаси;
III-ўрин “Андижон” жамоалари ғолиб бўлдилар.
Ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан ажратилган эсдалик совғалари ва 1,2,3 даражали дипломлари билан тақдирланишди.
Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси