Спортнинг Дзюдо тури бўйича вилоят миқёсидаги спорт мусобақаси ташкил этилди.
https://t.me/SirdaryoСирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 2018 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 3-июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спотрни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ижроси юзасидан бир қатор спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, вилоятимизда оммавий спортни ривожлантириш, спорт сохасида оммавийликни ошириш мақсадида 2018-йил 15 сентябр куни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ГИОЗМИ спорт залида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
Ушбу мусобақада ГИОЗМИ, туман (шаҳар) БЎСМ шуғулланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди. Мусобакада жами 82 нафар иштирокчи қатнашди шундан 21 нафарини қизлар ташкил қилади.
Ушбу мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари жорий йилнинг октябрь ойида Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган Республика чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди ва мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медал ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.