Автовокзал ва 12 та автостанциялар “Ўзавтовокзал сервис” бошқарувига бириктирилади

Автовокзал ва 12 та автостанциялар “Ўзавтовокзал сервис” бошқарувига бириктирилади

https://t.me/Sirdaryo
Фото: spot.uz

| Кириллча | Lotincha |

“Ўзавтовокзал сервис” ДУК ташкил этилди. Бу ҳақда spot.uz хабар беради.

Ўзбекистондаги 15 та автостанциялар “Ўзавтовокзал сервис” бошқарувига бириктирилади. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси қарорида келтирилган.

“Ўзавтовокзал сервис” ДУК “Тошкент вилояти автовокзаллари ва йўловчилар автостанциялари бош ишлаб чиқариш корхонаси” ДУКни қайта номлаган ҳолда ташкил этилди.

Сервис Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидаги 15 та давлат автовокзал ва автостанцияларини бошқаради.

Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги корхонанинг муассиси бўлди.

Шунингдек, “Ўзавтовокзал сервис” ДУКга Қорақалпоғистон ва бошқа вилоятларда филиаллар ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Report Page