Янгиерлик армрестлингчилар!
https://t.me/SirdaryoСирдарё вилояти Янгиер шаҳрида “Спорт хафталиги” муносабати билан Янгиер шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида, шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, вилоят Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда спорт мактаби ҳамкорлигида жорий йилнинг 15-сентябрь куни спортнинг армрестлинг тури бўйича 2003-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида шаҳар саралаш мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада 9 та умумтаълим мактаб ўқувчиларидан 56 нафар спортчи иштирок этишди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.