Ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланса, жамиятда ижтимоий барқарорлик бўлади.

Ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланса, жамиятда ижтимоий барқарорлик бўлади.

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Бизга маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларга босқичма-босқич алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувааташ, уларга етарли шарт-шароит яратиш ва бандлигини таъминлаш масалаларида уч маротаба, ёшларни билан боғлиқ масалалар юзасидан уч маротаба видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказиб тегишли мутасадди идораларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб келмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 октябрь куни Президентимиз жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан яна бир бор видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тумандаги ишсиз ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, барчаларингизни хабарларингиз бор туманда бугунги кунда Ишонч маҳалласидаги ишга туширилган умумий қиймати 32 млн.долларлик “Ип калава ишлаб чиқариш” бўйича “Милитекс Сирдарё” қўшма корхонаси ишга туширилган. Ушбу корхона томонидан 500 та иш ўрни яратилган. Бугунги кунда 400 нафардан ошиқ (3 сменада) ишсиз фуқаролар иш билан таъминланган.

Туман ҳокими Ш.Гафуров жорий йил 28 октябр куни ушбу корхонада бўлиб, “Милитекс Сирдарё” қўшма корхонаси билан ишчилар сонини кўшимча 100 тага ошириб, жами 500 нафарга етказиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган эди.

Фото. Гулистон тумани

Бугун туман ҳокимлиги ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хамкорлигида туманнинг чекка Боёвут, Теракзор ва Соҳил маҳаллаларидаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу корхона фаолияти билан танишиш учун сайёҳат уюштирилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Хотин-қизлар ва ёшлар корхонадаги ишчи-хизматчи учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Сайёҳат давомида ушбу маҳаллалардан 35 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар ишлаш истагини билдириб, рўйхатга олинди.

Туманнинг бошқа худудларидан хам ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъмилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page