Туман ҳокими Ш.Гафуров тумандаги “Мили текс Сирдарё”МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишди

Туман ҳокими Ш.Гафуров тумандаги “Мили текс Сирдарё”МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишди

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани

Гулистон туманида ҳам тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган товарларни ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотлари ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай йирик лойиҳалардан бири – “Мили текс Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади. Бугунги кунда Ишонч маҳалласидаги ишга туширилган умумий қиймати 32 млн.долларлик “Ип калава ишлаб чиқариш” бўйича “Милитекс Сирдарё” қўшма корхонасини ишга туширилиши натижасида 400 нафардан ошиқ (3 сменада) бугунги кунда ишсиз фуқаролар иш билан таъминланган.

Бугун Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров ушбу корхона фаолияти билан танишди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Бугунги кунгача корхона томонидан 3,5 млн. долларлик экспорт амалга оширилган ҳамда 2,1 млрд. сўмлик солиқ тўловларини кечиктириш механизмларидан фойдаланилган.

Туман ҳокими корхонадаги ишчи-хизматчи учун яратилган шароитлар билан танишиб, корхонанинг бугунги кундаги барча карантин нормаларига амал қилгани ҳолда фаолият олиб боришлари ҳақида ўз тавсияларини берди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page