Аёлларимиз ҳурмат ва эҳтиромда!

Аёлларимиз ҳурмат ва эҳтиромда!

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Аёл – бу она, опа, сингил, қолаверса, жуфти ҳалолимиз. Уларга нисбатан ҳурматимиз ва меҳримиз ўзгача. Ватанга, оилага, ҳаётга ва келажакка эҳтиром — аёлга, онага эҳтиромдан бошланади. Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади. Зеро, дунёдаги жамики буюк зотлар, жаҳонгирлар оқила ва доно оналар, гўзал табиатли аёллар бағрида ўсиб-улғайишган. Шу боис ҳам аёлни азалдан муқаддас билиб, унга ҳурмат-иззат кўрсатилган. Аёл шаънига қанчадан-қанча қасидалар, шеъру достонлар битилган.

Кеча хабар берганимиздек, Гулистон туманида 8 март - “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Байрам давоми сифатида бугун туман ҳокими Ш.Гафуров туман ҳокимлиги тизимида ишлаб келаётган ва бошқа ташкилотнинг бир гуруҳ хотин-қизларини 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати самимий табриклади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муборак азиз аёллар ва опа-сингиллар!

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page