Аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор...

Аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор...

@guliston_t_press
Фото. Гулистон тумани
Аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор...

Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Чиндан ҳам, аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар.

Бугун Гулистон туманида 8 март - “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

 Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларини изҳор этиш учун туман ҳокими Ш.Гафуров сўзга чиқиб, барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимизни ана шу байрам билан чин қалбидан муборакбод этиб, ўзининг чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Шундан сўнг, Давлатимиз томонидан ўнлаб опа-сингилларимиз юксак фахрий унвонларига, орден ва медалларига сазовор бўлган. Шулар қатори туманимиз аёлларидан “Зиёкор” фермер хўжалиги раҳбари Эркабоева Дилбар Нажмиддиновна “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги муносабати билан туман ҳокими самимий тилакларини билдирди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар ҳеч қачон аримайди.

Байрамингиз муборак бўлсин Азиз ва мўътабар Аёллар!!!

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page