Матиз автомашинаси салонидан 9.800.000 сўм пулни ўғирлаган шаҳс қўлга олинди

Матиз автомашинаси салонидан 9.800.000 сўм пулни ўғирлаган шаҳс қўлга олинди

@Jinoyatlar
.

2019 йил 20 июнь куни Бухоро шаҳрида яшовчи, А.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 18 июнь куни соат 12.00 ларда номаълум шахс А.Ғиждувоний кўчасида жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонаси олдидаги автотураргоҳда қаровсиз қолдирган “Матиз” русумли автомашинаси салонидан 9.800.000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи, 44 ёшли М.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси


Report Page