Ижтимоий тармоқларда “Ширин маҳалласи аҳлининг аччиқ ташвиши” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Ширин маҳалласи аҳлининг аччиқ ташвиши” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан

@Boyovutliklar
Foto: AX

Ижтимоий тармоқларда “Ширин маҳалласи аҳлининг аччиқ ташвиши” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддилари, шунингдек, Боёвут тумани ҳокими Ў.Мамадаминов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Боёвут туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Эшонқуловлар томонидан ўрганиб чиқилди.

Foto: AX
Foto: AX

Мурожаатда кўрсатилган мазкур йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4 Н-650 “Ширин ш.- Ширин қ.” автомобиль йўли бўлиб, 5 км масофаси таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Шу кунга қадар ушбу йўлни таъмирлаш маҳаллий дастурларга киритиб, амалда маблағ етмаганлиги сабабли таъмирланмай қолган.

Жорий йилнинг октябрь ойида мазкур йўлнинг ўта таъмирталаб жойларини таъмирлаш учун чет эл инвесторларининг кўмагидан ҳам фойдаланилган. Негаки мазкур йўлдан кунига 60-70 тага яқин юк машиналари ўтиб-қайтади. Шу боисдан мазкур йўл қисқа муддатда таъмирталаб ҳолатга келиб қолар эди. Бу ҳақда 21 октябрь куни туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқларидаги расмий каналларида батафсил изоҳлар берилган.

Энди мазкур йўл қачон таъмирланади, деган саволга қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 22 ноябрда ўтказилган 35-сонли сайёр йиғилиш баёнининг 13-бандида аниқ чоралар белгиланган қўйилган.

Foto: AX

Ўз навбатида мазкур йиғилиш баёни ва унинг тегишли бандлари юзасидан Ширин маҳалласидаги мурожаатчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Унга кўра Ширин шаҳрини Боёвут тумани орқали Бекобод шаҳри билан боғловчи ягона 4H-650 автомобиль йўлининг 5 км қисмини 2020-2021 йиллар давомида жорий таъмирлаш белгилаб қўйилган.

   

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати  

Report Page