ҲОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР БОЁВУТДА ЙЎЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШДА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРМОҚДА.

ҲОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР БОЁВУТДА ЙЎЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШДА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРМОҚДА.

@Boyovutliklar
Foto: Muzaffar Xomidjonov


Йўл ва кўприклар қуриш азал-азалдан савобли иш саналади. Сўнгги йилларда юртимизда бу савобли иш давлат аҳамиятидаги муҳим масалага айланиб, бу борада махсус дастурлар қабул қилинди. Шулар асосида юртимизда босқичма-босқич кенг ва равон йўллар, мустаҳкам кўприклар қурилаётир.

Боёвут туманининг “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Тошкент вилоятининг Бекобод тумани билан туташган. Айнан “Ширин” маҳалласини Бекобод билан туташтирувчи “Дўстлик” каналининг ўстидан ўтувчи кўрпикка олиб борувчи йўл, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Негаки мазкур йўлдан кунига 60-70 тага яқин юк машиналари ўтиб-қайтади. Шу боисдан мазкур йўл қисқа муддатда таъмирталаб ҳолатга келиб қолар эди.

Хитойлик инвесторлар томонидан ташкил этилган “Shunda still” МЧЖ юқорида айтиб ўтилган йўлнинг қарийб 1,5 км. қисмини таъмирлашни бошлади.

Foto: Muzaffar Xomidjonov

Бундан икки кун олдин йўлнинг ҳолати билан танишган инвесторлар бугун зарур техникаларни жалб қилиб, таъмирлаш ишларини амалга оширмоқда.

Foto: Muzaffar Xomidjonov

 “Shunda still” МЧЖнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, қўшма корхона метални қайта ишлаш лойиҳасини Ховос туманида амалга оширмоқда. Мазкур йўлни таъмирлаш билан инвесторлар нафақат ўзларига, балки маҳаллий тадбиркорлар, айниқса аҳолига (йўловчи) қулайликлар яратаётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ, албатта.

 Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Report Page