Боёвутда Мобиль боғча фойдаланишга топширилди

Боёвутда Мобиль боғча фойдаланишга топширилди

@Boyovutliklar
Foto: AX

кирил I лотин

Олдин хабар берганимиздек, Боёвут туманида мобиль мактабгача таълим ташкилотлари мактабгача ёшдаги болалар нисбатан кам қамраб олинган 3 та ҳудудда ташкил этилмоқда.

Шундан “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида ҳозирланган ер майдонига мобиль мактабгача таълим ташкилотининг ўйин майдончаси қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Парпиева, Боёвут тумани ҳокими ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Р.Дусмуратов ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Холмухаммедовалар қатнашди.

Мазкур мобиль мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилиши муносабати билан ушбу ҳудудга яқин жойлашган 3 та аҳоли пунктидан 110 нафар болалар қамраб олинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз керакки, мобиль мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёни 3,5 соатдан 2 сменада ташкил этилмоқда. Энг асосийси мобиль боғча учун ота-она бадали талаб қилинмайди.

Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page