Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминовнинг навбатдаги сайёр қабули “Сармич” маҳалласида ўтказилди

Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминовнинг навбатдаги сайёр қабули “Сармич” маҳалласида ўтказилди

@Boyovutliklar
Foto: Sherzod Abduraimov
Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов “Сармич” маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, маҳалла аҳолиси билан юзма-юз суҳбатлашди ва мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар билан танишди.


Туман ҳокими аҳоли билан суҳбат қилар экан, обод, ўзгача файз-барака мавжуд бўлган кўчаларнинг фаолларига ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, аҳолининг кузги томорқа ишларига нечоғлик киришганлигини кўздан кечирди.

Foto: Sherzod Abduraimov
Foto: Sherzod Abduraimov

Сайёр қабул давомида маҳалладаги тўшакда бетоб бўлиб ётган ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олинди.

Foto: Sherzod Abduraimov

“Чорбоғ” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар кўчаларини таъмирлаш масаласини илгари сурган бўлса, Ўсар Алимовга ногиронлик аравачаси ажратиладиган бўлди.

Foto: Sherzod Abduraimov

Маҳалла фаоллари ва кўча бошилари томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлар ва билдирилган фикр-мулоҳазалар шу жойнинг ўзида муҳокама қилиниб, тегишли ташкилот ҳамда корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.

Foto: Sherzod Abduraimov


Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page