САЙЁР ҚАБУЛ: Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов “Янгиобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

САЙЁР ҚАБУЛ: Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов “Янгиобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

@Boyovutliklar
Foto: Sherzod Abduraimov
Боёвут тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов тумандаги “Янгиобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, маҳалла аҳолисининг яшаш шароити билан яқиндан танишди.
Foto: Sherzod Abduraimov

Аччиқ ҳаволи кузнинг иккинчи ойи якунланиб, қаҳратон қиш эшик қоқмоқда. Олдинда турган қиш мавсумида маҳалла аҳлининг тайёргарлигини кўздан кечириш, фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва камчиликлар, билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар белгилаш энг муҳим вазифалар бири эканлигини инобатга олган туман ҳокими Ў.Мамадаминов уй-уй юриб, аҳоли жамғарган ўтин, кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотларини кўздан кечириб, тегишли мутасаддиларга зарур чорлар кўриш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.

Foto: Sherzod Abduraimov

Аҳолини энг қизиқтирган, айни вақтда долзарб бўлиб турган ичимлик суви тармоғи ҳам кўздан кечирилиб, олдинда турган куз-қиш мавсумида ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Foto: Sherzod Abduraimov
Foto: Sherzod Abduraimov
Foto: Sherzod Abduraimov

Сайёр қабул давомида мутасаддиларга берилган топшириқларнинг ижросини назорат қилиш бўйича мониторинг шу куннинг ўзида бошланди.



Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page