Боёвут тумани Маънавият маҳалласидаги 1-қаватини сув босган уйдаги ҳолат юзасидан
@BoyovutliklarLotin alifbosida oʻqish
Боёвут тумани “Маънавият” маҳалласидаги 30-сонли кўп қаватли уй “Зийнат” кўчасида жойлашган бўлиб, 1956 йилда қурилган. Ҳақиқатдан ҳам уйнинг фасад, кириш йўлаклари ўта оғир аҳволда. Ундан ташқари уй авария ҳолатига келиб қолган.
Шу сабабли туман ҳокимлиги 30-сонли кўп қаватли уйга ўхшаш яна 4 та уйдаги 90 га яқин хонадонда яшовчи аҳолини кўчириш мақсадида таклиф ишлаб чиқилиб, уни амалга оширишга киришилган.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ўтган 2020 йилнинг 4-чорагида Боёвут қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига тегишли, фойдаланилмаётган 4 қаватли биноси олиниб, унда “ижтимоий уй” ташкил этилмоқда.
“Ижтимоий уй”да мукаммал таъмирлаш ишлари бошланиб, охирги пардоз ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур уй фойдаланишга топширилиши билан 30-сонли кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли кўчирилади. Туман ҳокимлиги ва 2 та маҳалла ходимлари билан бирликда 5 та кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати