Боёвут туманида таниқли кино ва театр актёрлари билан ижодий учрашув
@BoyovutliklarLotin alifbosida oʻqish
Жорий йилнинг 15 апрель куни “Янги Ўзбекистон ва миллий киноматография” шиори остида Сирдарё вилоятидаги туман-шаҳарларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Жумладан Боёвут туманининг “Соҳил”, “Истиқлол” ва “Марказ” маҳаллаларида таниқли кино ва театр актёрлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда ёшлар, ота-оналарлар иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаевнинг Алимардон Тўраев образида яралган “Кетмоқдаман” қўшиғи учрашув қатнашчилари томонидан илиқ кутиб олинди.
Самимий руҳда кечган учрашувда Лутфулла Саъдуллаев миллий киноматографиямизнинг ривожланиш босқичлари ва ўзининг кўп йиллик ижоди давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати