Сирдарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Сардоба тумани “Сардоба” сувомбори тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Сирдарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Сардоба тумани “Сардоба” сувомбори тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.


Sirdaryo viloyat Uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish boshqarmasi axborot xizmati

Кўп қаватли уй-жойларга етказилган талофат ҳолати.

Сардоба туманидаги “Юртдош”, “Қўрғонтепа” ва “Дўстлик”, Оқолтин туманидаги “Саховат”, “Навоий” ва Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” махаллаларида жойлашган 128 та кўп қаватли уйлар (1 518 та хонадон) талофат кўрган. Шундан, 104 та яроқсиз холатда. (Сардоба туманида 75 уй, 816 та хонадон. Оқолтин туманида 29 уй, 342 та хонадон).

24 та қайта таъмир (Мирзаобод туманида 11 та уй 132 та хонадон, Оқолтин туманида 12 та уй 216 та хонадон, Сардоба туманида 1 та уй 12 хонадон). Ушбу талофат кўрган кўп қаватли уйлар 1953-1972 йиллар оралиғида қурилган.

Бундан ташқари 20 та кўп қаватли (Оқолтин тумани “Навоий” маҳалласида жойлашган) уйлар кўп йиллик хизмати даврини ўтаб, сув тошқинидан олдин яроқсиз ҳолатга келган.

Бартараф этиш ҳолати

Тармоқ жадвали ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга кўра
2020 йилнинг 1 сентябрга қадар
кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Унга кўра ҳозирда Сардоба тумани “Юртдош ва Қўрғонтепа”, Мирзаобод тумани “Навбахор” хамда Оқолтин тумани “Саховат” маҳаллаларидаги 36 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш бўйича лойиҳа олди ишлари амалга оширилиб, экспертизадан ўтказилди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ва ободонлаштириш учун жами 19,128 млрд. сўм маблағлар талаб этилади. Жумладан уйларни таъмирлаш учун 12,094 млрд.сўм ва ободонлаштириш ишларига 7,034 млрд.сўм.

Хозирда таъмирланиши режалаштирилган 36 та кўп қаватли уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, маблағ манбасини аниқлик киритиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вилоят бошқармаси томонидан 08.06.2020 йилдаги 1/01-184-сонли хат билан вилоят ҳокимлигига тақдим этилди. Ҳозирда вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур уй-жойларни таъмирлаш харажатлари учун зарур бўлган маблағлар манбасига аниқлик киритилмоқда.

Бугунги кунда талофат етган худудларда таъмирлаш ишлари бошланиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан;

Сардоба туманида “Қўрғонтепа” ва “Юртдош” маҳаллаларида таъмирлаш ишлари холати Хозирги кунда 13 та уйларда таъмирлаш ишлари бошланган.

Оқолтин туманида “Саховат” маҳалласидаги таъмирлаш ишлари холати Хозирги кунда 12 та уйларнинг том қисмида таъмирлаш ишлари бошланган.

Мирзаобод туманида “Навбаҳор” махалласида таъмирлаш ишлари холати. Хозирги кунда 11 та уйларнинг том, 2 тасининг фасад қисмида таъмирлаш ишлари бошланган.

Шунингдек, Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида тошқини натижасида яроқсиз ҳолатга келган 39 та кўп қаватли уйлар бузилди (жами 52 та 540 хонадонли уйларни бузиш режалаштирилган).

Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати


 

Report Page