"Ҳуқуқий кўмакка муҳтож аёллар давлат эътиборида"

"Ҳуқуқий кўмакка муҳтож аёллар давлат эътиборида"


Жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ” ги 2-сонли қарори билан тасдиқланган Вақтинчалик тартибнинг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Маданият марказида Тошкент вилояти суди судьяси Ж.М.Суяров, Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг раиси Х.Ж.Камолов, Бекобод туманлараро Иқтисодий суди раиси М.С.Набиев, Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси С.Х.Рахматуллаевлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Адлия бўлими, Ички ишлар бўлими, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Васийлик ва ҳомийлик органи ходимлари ҳамда “Аёллар дафтари” ги киритилган ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари бўлган аёллар иштирок этди.

Сайёр қабулда “Аёллар дафтари” га киритилган 12 та уй-жой ва мол-мулк ҳужжатларини расмийлаштириш, 16 та алимент ундириш, 25 та фуқаролик паспорти ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш ҳамда 11 та бошқа муаммолар бўйича жами 64 нафар аёллар билан суҳбат ўтказилди.Сайёр қабулда аёлларнинг муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Report Page