Ҳурматли йўловчилар, ўқувчи ва талабаларнинг қишки таътил даври 2023-йилнинг 23-январ санасигача узайтирилиши муносабати билан талабаларга шуни маълум қилмоқчимиз:
⠀
Чегирма асосида харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, електрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин.
Чипта 100% қийматда қайтарилади.
Чипталарни қайтаришда:
Електрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайти орқали "Чипталарни қайтариш" бўлимидан фойдаланасиз. Чиптани қайтаришга розилик билдирганингиздан сўнг, чипта суммаси 24 соат ичида чипта харид қилинган пластик картангизга қайтарилади.
⠀
Темир йўл чиптахоналаридан харид қилинган чипталарни қайтаришда чиптахоналарга мурожаат қилишингиз ва чипта суммасини тўлиқ олишингиз ёки бошқа санадаги поездга чиптани алмаштиришингиз мумкин.
⠀
Талабаларга еслатиб ўтамиз, чипталарни 23-январ санасигача 50% чегирма асосида харид қилишингиз мумкин!
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати