Ҳурматли фойдаланувчилар!!!
Роуминг оператори томонидан 23.11.2021 санада киритилган ўзгаришлар туфайли, Didox да 23.11.2021 санада янгиланиш рўй берди.
1. "Созламалар" - "МХИК бўйича маҳсулот (хизмат) коди" бўлимида янги "Ўлчов бирлиги" ва "Товар/хизмат штрих коди" устунлари қўшилди. "Ўлчов бирлиги" устунида, муайян МХИК коди учун ишлатилиши мумкин бўлган ўлчов бирликлари кўрсатилган;
2. "Хисоб фактура" ҳужжатини яратиш шакли ўзгарди;
3. Хужжатларни яратишда, Юборувчи ва қабул қилувчида "ҚҚС тўловчи сертификати" ҳолатини кўриш имконияти қўшилди;
4. "Хисоб фактура" яратишда, МХИК коди танланганда, "Ўлчов бирлиги" катакда, шу МХИК код учун ишлатиш мумкин бўлган ўлчов бирликлари рўйхати кўринади;
5. "Ҳужжатлар" бўлимида "ДСҚ маълумотномалари" бўлими қўшилди. Бу бўлим орқали ҚҚСсиз кўрсатиладиган махсулотларни текшириш мумкин (МХИК коди, таснифлагич бўйича номи, имтиёз коди ва имтиез мазмуни);
ҚҚС фоизи 0 бўлган хизматлар (МХИК коди, таснифлагич бўйича номи, имтиёз коди ва имтиез мазмуни);
хамда имтиезга эга ҚҚСсиз корхоналар рўйхатини (Корхона номи, СТИР, имтиёз коди, имтиез мазмуни ва имтиезнинг бошланиш ва тугаш муддатлари) кўриш мумкин.
"ДСҚ маълумотномалари" бўлими "Фойдали ахборот" бўлимида хам мавжуд;
6. Didox шахсий кабинети асосий саҳифасида ташкилотнинг холати (ҚҚС тўловчиси сертификатининг ҳолати) қўшилди