Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Buxoro shahar hokimligi

Бухоро шаҳар биринчи сектор штабида “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви расмиятчиликлардан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтди.

Мазкур учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.

Ёшлар иттифоқи фаоли Бегим Йўлдошева “Обод шаҳрим” лойиҳаси доирасида “Файзли Бухоро” челленджини илгари сурди. Челленджда шаҳар тозалигига 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча фуқаролар ўз ҳиссасини қўшиши лозим деган эзгу ғоя илгари сурилади. Мазкур таклиф маъқулланиб, бу борадаги барча тарғибот тадбирларида шаҳар ҳокимининг бевосита ўзи иштирок этадиган бўлди.

Шунингдек, ёшларни масалалари, муаммолари ва ташаббуслари билан шуғулланадиган ижтимоий тармоқларда махсус гуруҳ ташкил этилишини сўраб мурожаат қилган Жасмина Рахматованинг ташаббуси шаҳар ҳокими ва йиғилган масъулларга маъқул тушди.

Юртимизда эълон қилинган карантин даврида оғир аҳволда қолган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган мурожаат ва таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига уларнинг ечимига доир кўрсатмалар берилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page