Ҳаёт синовдан иборат

Ҳаёт синовдан иборат

@ginekologim

Биласизми?

Оиша розияллоҳу анҳо ҳеч қачон фарзанд кўрмаганлар, зурриётлари бўлмаган. Шундай бўлса ҳам, бирорта ҳадисда, бирорта китоб ё асарда у кишининг:

«Ё Росулуллоҳ, дуо қилинг, Аллоҳ менга фарзанд берсин!» деб сўраганлари ҳақида хабар келмаган.

Биласизми?

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васамллам вафот этганларида Оиша онамиз 18 ёшда эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севардилар. Оиша онамиз эса, Росулуллоҳни жуда рашк қилардилар.

Оиша онамиз Росулуллоҳдан кейин 47 йил яшадилар. Бева қолганларида яна турмуш қуриш ғамида ҳасрат билан ўтмадилар. Балки, илм, ибодат, таълим, катта саҳобаларга фатво берувчи бўлиб умргузаронлик қилдилар.

ҲАЁТ -

Фарзандсизлик...

Турмуш қурмаслик...

Уйсизлик..

Мол - дунёсизлик...

Ота - онанинг вафоти,

Жигарбандларни йўқотиш билан ТЎХТАБ ҚОЛМАЙДИ...

Аллоҳ ниманидур олдими... албатта ундан яхшисини беради.

Дунё синов майдонидир. Унда ҳеч ким мукаммал ҳаёт кечирмайди.

Қалбингизни иймон...розилик... Аллоҳга чиройли гумон билан тўлдиринг. Вақтингизни илм... амал... ўзингиз ва жамиятга фойда келтирувчи нарсаларга сарфланг...

САБРНИ ЎЗИНГИЗГА ОЗУҚА...ҚУРЪОННИ ЎЗИНГИЗГА ҲАМРОҲ қилинг!

Шунда зора, ҳаётни биздан олдингилар қандай тушунган бўлсалар, шундай тушунсак! Улар дунё ва охиратда қандай муваффақият қозонган бўлсалар, биз ҳам шундай муваффақият қозонсак!

 Умма Абдуллоҳ таржимаси.

Фейсбукдан “ухлатилди”.


ҲОМИЛАДОРЛИК САҲИФАСИГА ҚАЙТИШ

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

Каналга уланинг: 👉🏻 @ginekologim 👈🏻

Report Page