Ҳар қандай ишда самарадорлик энг муҳим омилдир
#Тошкент_вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Тошкент вилоятига қилинган хизмат сафари давомида Пискент тумани билан бирга, Охангарон туманига ҳам ташриф буюрди.
Ташриф давомида туман сектор раҳбарлари ва туман ҳоким ўринбосарлари фаолияти таҳлил қилиниб, Оҳангарон тумани сектор рахбарларининг камбағалликни қисқартириш, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятлари мухокама қилинди.
“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилган ишлар тахлил қилинди. Сектор раҳбарларига кўрсаткичларни яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Туманлар сектор рахбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.
Ташриф якуни буйича синов тариқасида ҳокимлар ва ҳоким ўринбосарларининг KPI кўрсаткичлари мониторингини йўлга қўйиш ва Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва котиблари учун фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўсаткичлари асосида баҳолаш (KPI) тажрибаси бўйича “мастер-класс” ва янги лавозимга тайинланган раҳбар кадрларни ўз ишларига тез мослашишлари учун психологик машғулотлардан иборат “Экспресс тренинг” ташкил этиш белгилаб олинди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
@argos_uz